

"Майдон ахлат. Нимани назарда тутганимни тушундингиз. Голландияда бундай дейишга уялмаймиз. Майдон ҳолати яхши эмас эди, аммо эътироз билдирмаймиз. Машғулот бошлангандан бир дақиқа ўтиб йигитларга майдонга кўникиши кераклигини айтдим. Ҳамма майдон сифати яхши бўлишини истайди, аммо чим сифати бундай бўлмаса, унга кўникиш керак" - дейди Ван Боммель.




