Уан-Биссака ЧЛ доирасидаги "Янг Бойз"га қарши ўйиндаги четлатиши сабаб 2та ўйинга дисквалификация қилинди

Alisher
29 сен 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака Чемпионлар Лигаси доирасидаги иккита ўйинга дисквалификация қилинди.

23 ёшли ўйинчи ЧЛ гуруҳ босқич 1-тур "Янг Бойз" (1:2)га қарши ўйиндаги четлатиши сабаб жазоланди.

Уан-Биссака 35-дақиқада Кристофер Мартинсга қарши қўпол фоли сабаб ҳакам Франсуа Летексьедан тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Шундай экан, ҳимоячи МЮга бугун бўлиб ўтадиган "Вильярреал" ва 20 октябрь кунги "Аталанта"га қарши ўйинда ёрдам бера олмайди.


AlisherМуаллиф
Манба: BBC