Вальверде ҳамда Зидан иштирокидаги матбуот анжумани ва "Барселона" машғулоти
18 дек 2019 14:08
Янгиликлар
Вальверде ҳамда Зидан иштирокидаги матбуот анжумани ва "Барселона" машғулоти
Бугун, 18 декабрь куни "Камп Ноу" стадионида "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида футбол олами кутган "Эл-Классико" бўлиб ўтади.
Каталония клуби матбуот хизмати ушбу учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжумани ва "кўк-анорранглилар" машғулоти видеосини тақдим этди.
"Барселона" устози Эрнесто Вальверде: "Иккала жамоа ҳам очколар борасида олдинга чиқиб олишни хоҳлайди. Икки ой олдин жадвалда етакчи эдик, энди эса очколаримиз "Реал"ники билан тенг, чунки "Қироллик клуби" 95-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди ("Валенсия"га қарши баҳсда). Кучлар тенг".
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан: "Рақибимиз жуда кучли ва доимо барқарор ўйин кўрсатиб келган. Улар таркибида Месси бор. Бироқ бизнинг ҳам ўз қуролларимиз мавжуд. Шогирдларим "Барселона"га қарши баҳсда яхши ўйин кўрсатишларига ишонаман".
TAS-IX
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар