Вальверде "Барселона" раҳбариятидан бир футболчини харид қилишни сўради
26 июл 2018 14:15
Янгиликлар
Вальверде "Барселона" раҳбариятидан бир футболчини харид қилишни сўради
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Даниэль Парехо фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
"Кўршапалаклар" сардорини сотиб олишга кўк-анорранглилар бош мураббийи Эрнесто Вальверде қизиқиб қолган. Унинг фикрича, Парехо жамоа услубига мос. Мутахассис "Барселона" раҳбариятидан футболчини сотиб олишни сўради, бироқ Парехонинг нархи муаммо бўлиши мумкин. Ярим ҳимоячининг "Валенсия" билан шартномасидаги товон пули 50 млн. евро ва Каталония клуби нарх пасайгандагина футболчини сотиб олиши мумкин.
Сўнгги мавсум 29 ёшли Парехо ЛаЛиганинг 34та учрашувида майдонга тушиб, 7та гол урди ва шунча голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар