UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  7 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди" Янгиликлар

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"

"Локомотив" жамоасининг янги аъзоси Валерий Кичин журналист Тенгелбес Мусаевга интервью берди.

- Янги жамоага ўтдингиз. Дастлабки таассуротлар билан бўлишсангиз?

- Барчаси яхши. Клуб ҳам анча машҳур. Барчаси жойида.

- "Локомотив" билан йиғинларда ҳам иштирок этдингиз. Адаптация жараёнидан ўтиб бўлдингиз деб ҳисобласак бўладими?

- Мен Қирғизистонликман ва шу сабаб мен учун бу жараён осонроқ кечди. Йигитлар мени яхши қабул қилишди.

- Жамоа билан музокаралар қандай кечди?

- Музокаралар узоқ вақт давом этди дея оламан. Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг кўп ўйлаб ўтирмадим ва рози бўлдим.

- Собиқ жамоангиз "Енисей" сизга янги шартнома таклиф қилганини эълон қилганди. "Енисей" сафида 200дан кўпроқ учрашувларда иштирок этдингиз ва узоқ вақт давомида ушбу жамоада тўп тепдингиз. "Енисей" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Биринчи навбатда шартнома бўйича келиша олмадик. Менга бўлган муносабат ҳам менга ёқмади. Мен ушбу жамоада деярли 8 йил давомида тўп тепгандим. Раҳбариятнинг янги шартномаси ҳам менга тўғри келмади. "Локомотив" эса менга қизиқиш билдирди. Сени ҳурмат қилишмайдиган жойда қолишдан манфаат йўқ.

- "Локомотив"дан бошқа таклифлар ҳам бўлдими?

- Осиёдан таклифлар кўп эди. Ҳиндистон, Бангладеш, Қирғизистондан таклифлар бор эди.

- Сиз жуда оилапарвар инсонсиз. Оилангиз билан тўлиқ Тошкентга кўчиб ўтдингизми?

- Ҳозирча йўқ. Фарзандларим боғчага боришади ва ҳозир уларни бошқа шаҳарга олиб кетишим тўғри қарор бўлмаслиги мумкин. Тошкентга кўникиб олишим керак. Кейинги мавсумдан эса оилам билан кўчиб келамиз.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида иштирок этади. Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Нима ҳам дейиш мумкин. Фақатгина майдонга чиқиб курашиш керак холос. Осон гуруҳларнинг ўзи йўқ.

- Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа. Биз телефон орқали суҳбатлашдик. Таркиб, услуб ва қуръа натижалари ҳақида бироз гаплашдик.


Тенгелбес Мусаев суҳбатлашди



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика