UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  4 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  7 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8

"Валенсия"ни Рубен Бараха қутқаради. Президент Лим шундай қилиб мухлисларни тинчлантиришга уринмоқда (мутолаа учун) Янгиликлар

"Валенсия"ни Рубен Бараха қутқаради. Президент Лим шундай қилиб мухлисларни тинчлантиришга уринмоқда (мутолаа учун)

Янги боб.

"Валенсия" янги мураббий номини эълон қилди – жамоани пастликдан олиб чиқиш 47 ёшли Рубен Барахага ишониб топширилди.

Бу ўзгача мураббий тайинланиши.

Рубен шунчаки навбатдаги мураббий эмас, балки навбатдаги афсонадир. Испан жамоада 10 йил ўйнади, Рафа Бенитес қўл остида икки бор чемпионликни қўлга киритди, Испания кубоги, УЕФА кубоги, Европа суперкубогини ютди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар чиқди.

"Болалигимдан "Валенсия" билан яшайман. Онт ичаманки, ҳар бир маҳаллий бола Рубен Бараха ким эканлигини билади. Ундан чин дилдан ҳайратда қоламан. Бараха келиши билан оғир мавсумни тўғирлашимизга ишончим комил", – дейди сардор Хосе Гайя.



Рубенда мураббийлик салоҳияти билан мақтанарли нарса йўқ бўлса ҳам, уни жуда севишади. Испан 2015 йилда "Эльче"ни қабул қилиб олди, аммо у ерда атиги бир мавсум ишлади, шундан сўнг доим клубларини ўзгартирди ва ҳеч қаерда унчалик муваффақиятга эришмади: "Райо Вальекано"дан "Сарагоса"гача.

"Валенсия" – илк жиддий танлов.


Бараха – президент учун ҳимоя. Мухлисларнинг Питер Лимни кўришга кўзлари йўқ

Mundo Deportivo "Валенсия" аввалига афсонани таклиф этишни режалаштирмаганини ёзди. Президент Питер Лим "Ал-Иттиход"да ишлаётган Нуну Эшпириту Санту билан гаплашди – португалиялик клубни 10-йилларнинг ўртасида шуғуллантирган ва анчадан бери Европадан қизиқарли вариант изламоқда. Лимга яхши таниш бўлган агент Жорже Мендеш ҳам ёрдам бермоқда.

Аммо, сўнгги оммавий намойишлар барчасини ўзгартирди. Питер мухлисларни тинчлантириши кераклигини тушунди, Нуну эса унчалик яхши нотадан клубдан кетмаган. Шундай қилиб севимли Бараха варианти пайдо бўлди.



Лим 2014 йилда "Валенсия" хўжайинига айланди. Жамоа ўша пайтдан бери еврокубокларнинг доимий иштирокчисидан Ла Лига аутсайдери (клуб ҳозирда 18-ўринда бормоқда)га айланди.

Валенсияда Питер Лимдан кўра нафратланиладиган инсон йўқ. Мухлислар анчадан буён хўжайинни клубдан ҳайдашмоқда. Улар 2021 йилнинг июнида Лимнинг суратини осмонўпар бинода ёқишди, 2021 йилнинг декабрида эса президентга қарши 15 минг атрофида инсон чиқди.

Ўтган мавсумнинг сўнгги кунида эса 10 минг инсон Лимга қарши намойишга чиқишди. Аммо, булар уни ажаблантирмайдигандек туюлмоқда – мухлислар билан алоқа шунчалик узилганки, раҳбарнинг қизи мухлислардан шунчаки жим бўлишни ва клубни бошқаришга ҳалақит бермасликни сўрайди: "Валенсия"нинг баъзи мухлислари мени ва оиламни қоралайдилар ва лаънатлайдилар. Нима, улар тушунишмайдими? Бу бизнинг клубимиз ва биз у билан хоҳлаганимизни қилишимиз мумкин ва ҳеч ким бу ҳақда гапира олмайди".

"Валенсия" январь ойи сўнггида Кубокнинг 1/4 финалидан чиқиб кетди. Ўйиндан сўнг бир неча юзлаб одамлар "Питер, аҳмоқ, "Месталья"дан йўқол", "Бизга шунча азобланганимиз ҳам етади" дея ҳайқиришди.



"Валенсия" пасайишда давом этмоқда. Аллақачон хавфли ҳудудда

Вазият ростдан ҳам жуда аянчли.

• "Валенсия"да етти ўйинлик ғалабасиз серия ва Ла Лигада кетма-кет тўртта мағлубият. Жамоа жуда кам гол урмоқда, 36 ёшли асосий тўпурар Эдинсон Кавани эса жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди ва ўта муҳим паллада ёрдам беролмаяпти.

• Захира шунчаки йўқ. "Валенсия" ёзда бир қатор етакчиларни сотиб юборди. Қишда ротация учун максимал муҳим ўйинчи Нико Гонсалес жароҳат олди. Рино Гаттузо ким биландир шартнома имзоланишини кутди, аммо ҳеч ким олиб келинмади – унинг жаҳли чиқди ва истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани ёзди.

• Бараха – 2011 йилдан бери "Валенсия"нинг 16-мураббийи. Бу вақт давомида жамоада Унаи Эмери, Эрнесто Вальверде, Марселино ва Гари Невил кабилар ишлади. Фақатгина Марселино ва Эмери қўл остида муваффақиятга эришилди – уларнинг иккиси ҳам Лим билан фикрлари бир жойдан чиқмагани сабаб кетишган.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика