«Валенсия» россиялик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2021, 14:13
«Валенсия»нинг 30 ёшли россиялик ярим ҳимоячиси Денис Черишев ёзда клубни тарк этиши мумкин.

COPE нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти у билан 2022 йил ёзда тугайдиган келишувни узайтирмоқчи эмас.

«Валенсия»да Черишев кўп бор жароҳат олди ва 41 фоиз ўйинларда иштирок эта олмади. Унинг келажаги «Месталья»дан бошқа жойда, — деб хабар бермоқда манба.

Эслатиб ўтамиз, Черишев 2019 йил ёзида «Валенсия»га кўчиб ўтганди. Ҳозирга қадар футболчи 47та ўйинни (300 кун) жароҳат туфайли ўтказиб юборди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: COPE