"Бундай ўйинларда ҳамма нарсани майда деталлар ҳал қилади". Гвардиола кечаги ғалабадан сўг нималар деди?

20 апр 2026, 07:58
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасининг АПЛ 33-турида "Арсенал" устидан (2:1) қозонилган ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ўйин Премьер-лига учун ажойиб реклама бўлди. "Арсенал" хотиржам ўйнашга имкон бермади, улар агрессив ўйнайди. Улар бирма-бир курашларда жуда кучли — бу мен фаолиятим давомида учрашган энг кучли жамоалардан бири. Уларнинг бирма-бир курашлари, Хавертц ва Райсга узун паслар, тўп учун кураш — шунчаки фантастика. Бизда ҳам импульс бор эди, уларда ҳам импульс бор эди, бизда ҳам вазиятлар бўлди, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Охир-оқибат бундай ўйинларда ҳамма нарсани майда деталлар ҳал қилади", - деди Гвардиола.


Манба: Sky Sports