

Испан клуби парижликларга 50 млн. евро таклиф қилди.
Гедеш сўнгги мавсумни ижара асосида "Валенсия"да ўтказди. У ЛаЛиганинг 33та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 11та голли пас берди. Форвард Португалия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этди.
21 ёшли форвард хизматларига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.



