

«Асабийлашаяпмиз. Тушунмайман, нимага УЕФА Европа Лигасининг ярим финалига словениялик ҳакамни тайинлайди? Бундай ўйинни Словениядан бўлган ҳакам бошқариши иккала жамоа учун хам жазодир. Уларда бундай савиядаги ўйинлар деярли бўлмайди.
"Месталия"да вазиятни ўзгартирамиз ва шундан сўнг Туринга қараб йўл оламиз», – дейди Сальво.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Алькасара нохақ сариқ карточка сабабли жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
Шунингдек, бундан ташқари ҳакамлар бригадаси "Севилия"нинг офсайддан киритган голини хам хисоблашди.



