ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати қуръаси 21 майда Цюрихда бўлиб ўтади

Aslanov Jasurbek
30 апр 2026, 01:39
ФИФА Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионати ва Марокашда ўтказиладиган U-17 қизлар Жаҳон чемпионатининг расмий қуръа маросими ҳақида маълумот берди.

Маросимлар 21 май куни Цюрихдаги ФИФА штаб-квартирасида бўлиб ўтади.

U-17 Жаҳон чемпионати 19 ноябрдан 13 декабргача Қатарда ўтказилади ва 48 жамоа иштирок этади. Ўйинлар Доҳадаги Aspire Zone спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бу турнир ўтган йил ўтказилган биринчи йиллик U-17 Жаҳон чемпионатининг муваффақиятини давом эттиради. 2025 йилги мусобақада Португалия чемпион бўлган эди.

Осиёдаги U-17 ЖЧ иштирокчилари Осиё Кубогида (5-22 май) аниқланади. Ўзбекистон ўсмирлари ушбу турнирда иштирок этишади.

Ўзбекистонлик қизлар Марокашда ўтказиладиган U-17 қизлар Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Улар Осиё Кубоги саралаш босқичида муваффақиятсизликка учрашган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA