UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

"Валенсия" дарвозабони 2015 йилда "Ювентус"га ўтганидан афсусда Янгиликлар

"Валенсия" дарвозабони 2015 йилда "Ювентус"га ўтганидан афсусда

Теглар :  Норберто Нето
"Валенсия" дарвозабони Норберто Нето "Фиорентина"дан "Ювентус"га ўтиш қарорини қабул қилганидан афсусда.

Бразилиялик 2015 йилда Турин клубига ўтган, бироқ жуда кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчи, жорий йилнинг ёзида "Валенсия"га ўтди.

"Бу мен учун икки муҳим йил бўлди. Вазиятдан норози эдим, чунки деярли ўйнамасдим. Ҳар қандай футболчи ўйин амалиётига эга бўлишни, қолганлар билан рақобат қилишни истайди. Жамоанинг ишончини ҳис қилмадим, интилиш хоҳишини йўқотдим, шу сабабли жамоани тарк этдим.

Буффон кийиниш хонасида ҳар биримиз учун намуна, унинг ўрнини эгаллаб олишни истамадим, бироқ кучимни кўрсатиш учун ҳамма нарса қилдим. "Фиорентина" доимо қалбимда қолади. Агар Флоренция клубида қолганимда, ҳаммаси бошқача бўлармиди, аммо ўзимни профессионал деб ҳисоблайман" - дейди дарвозабон.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика