Гвардиола "У бутун АПЛнинг ҳақиқий афсонаси"

4 апр 2026, 08:50
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапириб, мисрликни нафақат клуб, балки бутун АПЛнинг афсонаси деб атади.

"Муҳаммад Салоҳ — энг буюк ўйинчилардан бири. Унинг статистикаси, барқарорлиги — унинг қандай ўйинчи эканлигини кўрсатиб турибди. У нафақат "Ливерпуль"ни, балки Премьер-лиганинг ҳақиқий афсонаси. У жаҳон футболига, айниқса Англия футболига берган ҳиссаси учун улкан эътирофга лойиқ", - деб фикр билдирди Гвардиола.


Манба: