UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  5 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  27 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  14 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17

Вадим Абрамов: "Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз"

"Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига Ўзбекистон кубоги ва қуръа ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон Кубоги баҳслари бир ўйиндан иборат. Бу яхшими ёки ёмон? Ҳозир бунинг аҳамияти йўқ. Пандемия сабабли анча вақт йўқотдик. Натижада Ўзбекистон Кубогини ўтказиш йилнинг охирига қолди. Табиийки, қисқа вақт ичида мусобақани ўтказиш керак. Асосийси шу ва бу нормал ҳолат. Лекин биз учун Кубок ўйинлари икки ўйинга тўғри келяпти (кулиб). Биласиз, 3 декабрь куни Суперлиганинг сўнгги турини сафарда «Қизилқум»га қарши ўтказамиз, орадан уч кун ўтиб энди Кубок баҳсларида «Қизилқум» меҳмони бўламиз. Бу худди Кубокда иккита ўйин ўтказишдек гап. Албатта Кубок учрашувини ўз майдонимизда ўтказаганимиз маъқул эди. Зеро, бир жамоага қарши сафарда икки марта ўйнаш, икки бор меҳмонга боришнинг ноқулай томонлари ҳам бор. Шунинг учун сафардаги учрашув билан уйда ўйнашнинг фарқи бўлади. ПФЛ Ўзбекистон Кубоги қуръасининг формати бўйича ўз таклифини ўртага ташлаганида айни бугун қўлланилган форматни танлагандим. Яъни, ҳар босқич учун қуръа ташлаш",- дейди Вадим Абрамов.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, "Бунёдкор" жамоас Ўзбекистон кубогидаги иштирокини "Қизилқум"га қарши баҳс билан бошлайди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика