UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  0 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  27 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  16 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Биз энг яхши формамизда эмасмиз, шу сабабли хавфсираб тургандим, аммо йигитлардан миннатдорман. Улар кучини ишга солишди, омадимиз ҳам келди. Уларнинг дарвозабони хатога йўл қўйди. Умуман олганда бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. "Локомотив" яхши жамоа, улар тўғри ўйнашяпти, қийинчиликка учрадик".

- Таркибдаги ротация ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда ўйинлар жуда кам. Таркибимизда майдонга тушмаганла бор. Кимга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун уларни синовдан ўтказдик.

- Бу Баҳодир Валиевнинг биринчи ўйинимиди?

- Ҳа, биринчи ўйини. Кўп ҳаракат қилди, ҳаммаси ўхшамаган бўлсада катта ҳажмдаги вазифани бажарди. Ундан миннатдорман.

- Бугун йигитларингиз вазифаларни тўлиқ бажаришдими ёки камчиликлар кузатилдими?

- Ҳозир яхши формада эмасмиз. Янада ишончлироқ ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ҳар бир жамоа рақиб унга қандай имкон беришига қараб ўйнайди.

- Мухлислар бугун Акмал Козимов ва Эркин Бойдуллаевларни кутишганди...

- Қайдномага 20 кишини киритиш мумкин, шу сабабли уларни қўша олмадик. Имкони борича ҳозир жамоага ёрдам бера оладиганларни таркибга киритдик.

- Энди футболчиларни трансфери устида ишлайсизми? Таркибда кучли шогирдларингиз бўлишини хоҳлардик.

- Биринчи даврада яна 2та ўйин бор, шундан сўнг футболчиларни кўриб чиқамиз. Тўғри, яхши шогирдларим бор, аммо улар Про лигада ўйнашни хоҳлашмаяпти. Григалашвили билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик.

- 2005 йилда "Трактор" билан Ўзбекистон Кубоги финалига чиққансиз, кейин "Локомотив" билан кубокни қўлга киритгансиз. "Динамо" билан бу ишни такрорлай оласизми?

- Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Кўрамиз, ҳозир бир нарса дейиш қийин, эндигина гуруҳдан чиқдик.

- Кейинги босқичда қайси жамоага қарши ўйнамоқчисиз?

- Кучсизроқ рақиб бўлишини. Буни барча мураббий истайди. Аммо ким тушишидан қатъий назар қизиқ бўлади. Мухлисларни майдонга чорлай оладиган жамоа бўлса яхши бўларди.

- "Навбаҳор" тушсачи?

- Агар "Навбаҳор" бўлса... "Навбаҳор" ўзбек футболининг флагмани. Ҳозирданоқ "қалтираяпмиз". Наманган клуби ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика