Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди
26 фев 22:53
Янгиликлар
Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлангач, Самарқанднинг "Динамо" клуби устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳида "Андижон", "Сурхон" ва яна бир саралашдан ўтган жамоа билан баҳс олиб борадиган бўлди.
"Одатдагидек, кучли гуруҳлардан бирига тушдик. Қизиқарли ўйинлар бўлади. Плей-оффга чиқиш учун курашамиз. Қизиғи, ўтган мавсумдагидек кучли рақиблар йиғилди. "Андижон" кубокнинг амалдаги ғолиби, "Сурхон" яримфинал иштирокчиси. "Андижон" билан ўтган йил ҳам бир гуруҳда эдик ва Андижонда 2:2 ўйнагандик. Бу сафар яна Андижонга борамиз. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз ва курашиш керак. Мухлисларни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди", - деди Абрамов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар