UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  0 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  0 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  1 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  1 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  16

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин климатик шароитлар остида ўтган ўйин бўлди. Шамол ўйинга таъсир ўтказди. Гол уриб олганимиздек сўнг ўйинни назорат қилдик. "Сурхон" жуда яхши шаклланган жамоа, омадимиз келди ва ғалаба қозондик. Кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. "Лочин" жамоаси бизга муддатдан аввал плей-оффга чиқишга ёрдам бериб юборди" - деди Вадим Карленович баҳс якунлангач.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа мағлубиятсиз сериясини қачонгача давом эттира олади деб ўйлайсиз?

- Бизга кўз тегинишини хоҳлаяпсизми? Кучимиз қанчага етишини келажакда билиб оламиз. Кейинги учрашувни "Шўртан"га қарши ўтказамиз. Ҳозир омад биз томонда ва умид қиламанки, омад бизга кулиб боқишда давом этади.

- Анваржон Ҳожимирзаев захирага олинганига нима сабаб бўлди?

- У бошидан жароҳат олди ва захирага олинишини сўради. Биз таваккал қилмай уни алмаштирдик. Балки боши чайқалгандир.

- ЎзПФЛ "Нефтчи"га қарши ўйинни кўчирди. Ушбу қарор жамоангизга қандай таъсир қилди? "Нефтчи" ўтган турда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган эди, сизнинг жамоангиз эса ҳозир жуда яхши формада. Ўйин кўчирилгани сизни хафа қилмадими?

- Самарқандга юқори даражадаги меҳмонлар кела олмаслиги маълум бўлганидан сўнг биз ЎзПФЛга учрашувни ўтказишга тайёр эканлигимизни билдирдик, аммо "Нефтчи" рози бўлмади.

- Жорий мавсумда барча жамоалар тиғиз тақвимда ўйнамоқда. Ушбу тақвим жамоангизга қандай таъсир қилмоқда?

- Тақвим барча жамоалар учун бир хил, фақатгина "Динамо" учун эмас. Мени ҳайрон қолдираётган ягона жиҳат, бу мезбонлик масаласи. Мисол учун, биз "Шўртан"га қарши кейинги учрашувни Ғузорда ўтказамиз, аммо бундан аввалги учрашувларни "Шўртан" нейтрал майдонда, яъни Қаршида қабул қилган эди. Энди "Хоразм"га ҳам бориш керак бўлади. Менинг билишимча, "Бунёдкор" мавсум бошидан буён Тошкентдан чиқмади. Икки жамоа ўзаро келишган ҳолда Тошкентда ўйнамоқда. Очиғи, биз ҳам бажонидил Самарқандда кимдирни қабул қилган бўлар эдик.

- "Андижон" бугун сенсацион тарзда "Лочин"га мағлуб бўлди. Бу натижаси эса "Динамо"ни автоматик тарзда кейинги босқичга олиб чиқди. "Динамо" гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни Андижонда ўтказади. Бўлажак учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Биз камроқ ўйин имкониятига эга бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўйлайманки, бундай қароримиз учун бизни жазолашмайди.

- "Андижон"га қарши ўйин принципиал эмасми?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин биз учун принципиал. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз. Шу сабабли захира футболчиларига имконият бериш тўғри қарор бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика