UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  0 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  0 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  8 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  0 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  6 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги "Динамо" - "Лочин" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоа тезкор гол уришга интилди ва натижада ўйин нисбатан осонроқ кечди. Бугун хотиржамлик билан ғалаба қозондик. Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди. Рақиб камчиликда қолгач, орадаги фарқ яққол билинди. Шунга қарамай, рақиб жамоанинг ҳаракатларини алоҳида қайд этишим керак.

Хет-трикка эришган Миржаҳон Мираҳмадов ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг ўйини ҳақида? Улар ўз ишларини қилишди. Ҳар икки футболчи ҳам ҳужумчи, гол уриш уларнинг вазифаси. Бу голлардан кейин уларда ўзига бўлган ишонч ошишига умид қиламан, ҳар икки ўйинчи учун ҳам хурсандман

Ратиньонинг захирага олингани сариқ карточка билан боғлиқми? Ҳа, огоҳлантириш билан ҳам боғлиқ, аммо у биринчи бўлимдан кейин кичик жароҳат билан ҳаракат қилаётганди. Олдинда муҳим ўйинлар ҳам бор.

Чоракфиналда қайсидир рақибни кутаманми? Йўқ, қуръа бизга кимни туширса ўша жамоага қарши майдонга тушамиз. Кимнидир ёки қайсидир жамоани кутмайман. "Хоразм"га қарши ўйин? Ҳа, навбатдаги турда "Хоразм" билан баҳс кутиб турибди, рақибни ҳурмат қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Вадим Карленович.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика