Вадим Абрамов: "Карточкаси бор футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирдик"
25 сен 2023 00:35
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Карточкаси бор футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирдик"
Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Биринчи дақиқаданоқ фаоллик намойиш этдик, кетма-кет голлар киритдик. Ғалаба билан барчани табриклайман. Иккинчи бўлимда бир оз ўйинимиз сустлашгандек кўринди, шу каби камчиликлар устида ишлаймиз.
- Бугун таркибда ротациялар қилишингизга нима сабаб бўлди?
- Жами 3 нафар футболчиларда карточка бор эди. Уларнинг ўрнини ёш футболчилар билан тўлдирдик.
- Ёш футболчилар кўрсатган ўйинни қандай баҳолайсиз?
- Улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Жамоага яхши қўшилиб кетишди, ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим.
- Кейинги ўйин ҳақида...
- Кейинги ўйин оғир ўтиши аниқ. "Қўқон-1912" жиддий рақиб, улар бизга иккинчи ўрин учун курашда рақобат таклиф этишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар