

Турнир Сантиаго Дел-Эстеро, Сан-Хуан, Ла-Плата ҳамда Мендоза шаҳарларида ўтказилади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги амалдаги Осиё чемпионларимиз Аргентина майдонларида ҳам шундай муваффақиятли юришларини давом эттиради деб умид қиламиз.
Эътиборлиси, U-20 терма жамоамиз аъзолари мусобақани мезбон бўлмиш Аргентинага қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 21 май куни Тошкент вақти билан тунги 02:00 да старт олади.


