Англия Премьер лигаси ҳамкорлик учун "УзРепорт ТВ" телеканалига сертификат топширди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2016
Хабарингиз бор, «УзРепорт ТВ» телеканали ўтган йили Англия Премьер лигаси баҳсларини Ўзбекистон бўйлаб трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритганди.

Ўтган мавсумнинг кўплаб учрашувлари телеканал орқали мухлисларга тўғридан-тўғри трансляция қилиб борилди. Ўзбекистонлик футбол мухлислари ушбу трансляциялар орқали Англия Премер лигасининг шиддатидан баҳра олиш имконига эга бўлишди. Мавсум ҳам жуда ажойиб ўтганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ҳеч ким учун кутилмаганда “Лестер” клуби катта маҳорат кўрсатиб, чемпион бўлишга эришди. Ўзбекистондаги футбол мухлислари мазкур тарихий лаҳзаларни “УзРепорт ТВ” телеканали орқали “жонли” эфирда, ўзбек ва рус тилларидаги шарҳларда кузатиб боришди.

Англия Премьер лигаси раҳбарияти ана шу ҳолатни инобатга олган ҳолда, «УзРепорт ТВ» телеканалига мавсум давомидаги ҳамкорлиги ва мухлислар орасида футбол тарғиботига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳори сифатида махсус сертификат топширди.



Ушбу сертификат «УзРепорт ТВ» телеканали бош директори Равшан Джураевга Евро-2016 финали олдидан Париж шаҳрида тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз янги 2016/17 йилги мавсумда «УзРепорт ТВ» телеканали Англия Премьер лигаси баҳслари трансляциясини давом эттиради.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uzreport.uz