Уйчи туманида “Пахтакор” стадиони қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди ФОТО

Narzulla Saydullayev
7 дек 2015
Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган “Пахтакор” марказий стадиони сўнгги пайтларда таъмирланишга муҳтож бўлиб қолганди.

Шу боис болалар спортини ривожлантириш жамғармаси кўмаги билан стадион қайтадан таъмирдан чиқарилди ва мамлакатимизда 8 декабрь конститутция куни муносабати билан Юртбошимизнинг Уйчи туман аҳлига муносиб совғаси бўлди. Ишқибозларга маълумки, “Пахтакор” стадионида биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси рақибларини қабул қилиб келади. Шу боис ҳам у ердаги шароитлар бугунги кунга келиб, ижобий томонга ўзгартирилди.

Бугун мазкур стадион “Хотира-79” жамоаси учун фойдаланишга топширилди. Айтиш керакки, айни дамда стадион шинам холатда. Қуйидаги суратлар орқали кўришингиз хам мумкин бўлади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia