

Ярим ҳимоячидан эҳтимолий трансфер ва турли миш-мишлар ҳақида сўрашди.
"Мен жамоа афсонасига айланишни хоҳлайман. "Челси" билан шартномам бор. Эътиборим клуб ва Эквадор терма жамоасидаги фаолиятимга қаратилган", – деди Кайседо.

Мойзес жорий мавсум лондонликлар либосида 41 ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
"Челси" кетма-кет тўртта мағлубиятга учради. Улар Премьер-лигадаги сўнгги ўйинида "Эвертон"га 0:3 ҳисобида ютқазди ва ҳозирда 31 ўйиндан сўнг 48 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.



