UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  14 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Усмон Тошев: "Муҳими тўғри йўлдамиз. Шу йўналишда давом этишимиз керак" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Муҳими тўғри йўлдамиз. Шу йўналишда давом этишимиз керак"

Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги турида Японияга 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу учрашувдан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Усмон Тошев Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар ҳаракат қилишди. Нимадир ўхшади ҳам. Таянч зонасида бугун бироз диққат етишмади. Умуман олганда футболчилар яхши ўйнашди. Япония бир неча йиллардан бери олдинга интилиб келмоқда. Уларга гол ура олиш мумкинлигини шогирдларим исботлашди. Бу уларга катта мотивация бўлади, деб ўйлайман. Режалаштирганимиздек иккинчи темпда ўйинни давом эттирган ҳолда, рақиб дарвозасига йўл топдик. Тўғри бизда тажриба ва маҳорат етишмади. Шунга қарамай, биз тўғри йўлдамиз. Тожикистон футболи босқичма-босқич ўсиб боряпти. Мана шу йўналишда давом этиш керак. 

Мьянма билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Принципиал ўйин бўлади. Нима бўлганда ҳам чиройли ўйин учун, ғалаба учун ўзимизни тиклашимиз зарур. Иккинчи ўринни қўлга киритиш учун минимум имконият сақланиб қолинган. Қолгани математика. Футболчилар кучли рақиб олдида руҳан синиб қолишмади. Учрашув сўнггида иккита яхши вазият юзага келтиришди. Вазиятлардан фойдаланишда тажриба етишмади",- дейди Усмон Тошев Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматига.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика