Упамекано топ-жамоага ўтиш ниятида

Mirjalol Normatov
23 ноя 2020, 17:54
Ҳимоячи Дайот Упамекано фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.

"Daily Express" хабарига кўра, 22 ёшли футболчи келаси йилнинг ёзидаёқ "буқалар" сафини тарк этишни истамоқда. Унинг асосий нияти - топ-клубга ўтиш.

Олдинроқ унинг хизматларига "Ливерпуль" ҳамда Манчестер шаҳрининг икки топ-жамоалари қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар берилганди.

"Лейпциг" футболчисини 40 млн еврога баҳоламоқда. Бу французнинг шартномасида кўрсатилган товон пули ҳисобланади.

Упамеканонинг шартномаси 2023 йил ёзига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express