

“D” гуруҳи вакиллари бўлган икки жуфтлик ўзаро тўқнаш келди. Дастлаб “Алфраганус” ва “Emperia” жамоалари, сўнгра эса “Prime XI” ҳамда “Афруз” жамоалари майдонга тушди.
Биринчи учрашувда “Алфраганус” Фарғонанинг “Emperia” жамоаси устидан 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ўйинда эса “Афруз” жамоаси “Prime XI”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Айни пайтда “D” гуруҳида “Афруз” жамоаси 6 очко билан яққол пешқадамга айланди.



