Умтити "Барса"дан кетмоқчи эмас. Аммо клубга ҳимоячи керак эмас
27 мар 2023 17:19
Янгиликлар
Умтити "Барса"дан кетмоқчи эмас. Аммо клубга ҳимоячи керак эмас
Самюэль Умтити фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни хоҳлайди.
Бу мавсум 29 ёшли ҳимоячи ижарада "Лечче" клубида тўп тепмоқда. У Каталония клубига қайтишдан хурсанд бўлади ва "Барселона" молиявий қийинчиликлар сабаб янги футболчилар сотиб ололмаса, ўз хизматини таклиф қилишга тайёр.
Франциялик футболчида бошқа клублардан таклифлар бор, лекин у "кўк-анорранглилар"нинг қарорини билмай, музокарага киришмайди.
Таъкидланишича, "Барселона"дагилар футболчининг бу мавсумдаги ўйинларидан мамнун, бироқ ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмаслар. Клуб ўйинчи ўзига янги жамоа излаши кераклигини маълум қилиш ниятида.
Умтитининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар