Умиджон Ҳамроев: "Ўйин амалиётисиз қолиб кетгандим. "Машъал"да мураббийлар ишонмоқда"

Iskandarov Abdulaziz
10 апр 2024
Айни пайтга келиб Про лигада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган икки жамоа қолди.

Ҳозирча "Бухоро" ва "Машъал" дарвозабонлари 5 та турда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Айниқса муборакликлар посбони Умиджон Ҳамроев ҳар бир ўйинда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. "Бухоро" билан ўйиндан сўнг кипер бу борада фикрларини билдириб ўтди. 



"Худога шукурки, дарвозабон сифатида ўз вазифамни бажаряпман. Барча учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари самараси шу натижалар қайд этилмоқда. "Бухоро" билан ўйинда қийналдик. Бу оддий жамоа эмас. Қолаверса, ўзига яраша босим бор эди. Дурангдан қониқдик десам ҳам бўлади. Бир очко ҳам очко. Уч очко ундан ҳам яхши бўларди. 

Мураббийларнинг ишончи туфайли ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Вақтида ўйин амалиётисиз қолиб кетгандим. Яна формамга қайтяпман",- дейди Умиджон Ҳамроев. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia