

Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйин (4:2) Гризманн учун "Барса" сафидаги 100-ўйин эди.
"Умид қиламанки, ҳали яна 100 та ўйин ўтказаман ва ушбу клуб билан бирга тарих ёзишда давом этаман.
Жамоага майдонда, унинг атрофида, ҳужум ва ҳимояда ёрдам беришни истайман. "Барселона"даги дамлардан завқ олишни истайман", - деди франциялик футболчи.




