UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  3 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  1 17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  2 17:06Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Аргентинага қарши иккинчи ўйин учун асосий таркиби маълум  0 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  0 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  0 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  2 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  2 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  4 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  9 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0

Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"

Малайзиянинг "Селангор" клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов терма жамоамиз йиғинида ОАВ вакилларига кичик интервью берди.

- Сиз тўп тепаётган Малайзия чемпионати яқинда старт олди. Авваламбор клубдаги фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Бугун терма жамоа билан йиғинни бошладик. Бу йиғиндан кутилмаларимиз катта. Клубимиз билан чемпионатда иккинчи ўриндамиз, асосий мақсадимиз эса Чемпионлар лигаси. ОЧЛдаги вазифа гуруҳдан чиқиш.

- Клубингизда ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз? Адаптация жараёни қандай кечмоқда?

- Барчаси яхши. Иссиқ ҳаво бироз ноқулайлик туғдиряпти, холос. 

- Малайзия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай фарқ бор экан? Икки мамлакат футболи ўртасидаги фарқлар ёки ўхшашликлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизнинг чемпионатимиз кучлироқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас, менимча. Бу аниқ нарса. Малайзияда кўпроқ легионерлар орқали клубларни кучайтиришга ҳаракат қилишади. Малайзиянинг халқаро майдонларида иштирок этадиган клубларида легионер футболчилар кўп. Шу орқали халқаро мусобақаларда яхшироқ натижага эришишмоқчи. Бизнинг Суперлигамиз эса, Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ.

- Олдимиздаги икки рақиб жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қийин рақиблар деб ўйлайман. Мақсадимиз фақатгина ғалаба. Майдонда курашиш керак, сабаби ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Яхшироқ ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+4   
03 сен 00:14:42
ERKIN FIKR
Bu bolada tajriba bor, orqada yahshi oʻynaydi...abduqodir sal qiziqqonro, husniddin oldinga chiqib ketadi...umuman yahshi himoyaga egamiz
+4   
02 сен 23:23:53
Abrorbek Abdikhalilov
Ba'zilar trenerlardanam ko'ra aqlliroq uni chaqirish kerak buni chaqirish kerakmas. O'zing trener bo'l desa yo'q mani ishim boshqa deb ob qochadi o'zini. To'p bersang eplab tepolmaydi. Ma'lumot o'rnida sobiq havaskor futbolchi sifatida yozdim.
+3   
02 сен 22:29:26
Salah Muhammad
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
Гап қайси чемпионатда ўйнетганликдамас спорт формасини яхшилигида Ўзига ишонч бўса бўлди мессиям роналдуям кучли бешликдамас лекин чақиряптику термага
+3   
02 сен 21:57:05
Ота макон
Умар хозирги кунда МТЖ химоя чизигини умумий контрол килади. Колган химоячилар ундан бир бош пастда.
+2   
03 сен 12:01:00
Rasul Matkarimov
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
Albatta seni chaqirish kerak edi Oyinchilarni q.... Massaj qilishga
+2   
03 сен 10:58:24
Nodirbek Yusupov
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
КХДР ва Қирғизлар билан ўйинларга янгиларни жалб қилиш керак, сиз Насаф мухлиси бўлсангиз керак(мен ҳам Насафмухлиси) ўшанга Умарга мухлислик қиласиз шекилли, Умар Насафда юрганда ҳам онда сонда қовун тушириб турар эди, майли, лекин у кучли чемпионатга ўтиши керак эди, ўзи катта пулни мақъул кўрди бу унинг танлови.
Oxirgi ikki mavsumni Nasafda ham termada ham xatosiz o'tkazdi. Osiyo kubokida ham shuni sharofati bilan termamiz ishonchli o'ynadi
+2   
03 сен 10:56:16
Nodirbek Yusupov
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
Termani himoyalanish tizimi Umarga qurilgan. Katanets futbolida. Buni Katanets futbolini boshidan tushunib ko'rib kelayotganlar yaxshi tushunadi
+2   
02 сен 23:45:07
Manutd123
Eshmurodov birinchi pasni tez va aniq beradi. Bu markaziy himoyachi uchun juda kerak xususiyat.
Katanec va Berdiev Umarni shu xususiyati uchun qadrlashadi, menimcha.
+2   
02 сен 23:14:05
Soxibqiron Yusupov
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
Oʻzingiz ham fikringiz ham bir tiyin
+2   
02 сен 21:31:29
Bek
Оббо бошланди уни чакириш керак бу керакмас тренер силадан акллирок булса кере ьаьзи чала экспертла так что кисингни кутиб термага омад тилаб дуода булларин
+2   
02 сен 21:01:40
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
Kimni chiqarish kerak oʻrniga
+2   
02 сен 20:32:20
Abdusalom Mirzayev
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
+1   
03 сен 14:17:42
Antalya
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу болани МТЖга чақирмаслик керак, чунки савияси паст бўлган биринчиликда тўп тепади, демак формаси ҳам яхши эмас.
Abdusalom yaxshimisiz
Malayziyada boʻlganmiz?
+1   
03 сен 06:54:15
Дель Пьеро
Умар позиция танлашда кам сонли футболчилардан биттаси!
+1   
02 сен 22:54:23
Salox..
Terma jamoada Eshmurodovga koʻp imkoniyatlar berildi, lekin birorta ishonchli oʻyinini koʻrmadim, klubda yaxshi oʻynashi mumkin, termada emas.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика