UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди. Барча жабҳаларда мағлуб бўлдик. Хатоларимизни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Наманганликларни табриклайман".

- "Бухоро" охирги 5 дақиқада 2та гол ўтказиб юборди...

- Вазиятни ўнглаш учун олдинга чиқдик. Рақиб сафида кучли ижрочилар бор ва улар бизни жазолашди. Бунақаси футболда бўлиб туради.

- Иминов ўзини кўрсата олмагани учун алмаштирилдими?

- Нафақат Иминов, балки бутун жамоа ўз даражасида ўйнай олмади. Шу сабабли ўзгаришлар амалга оширдик.

- Биринчи даврада ғалаба учун жамоага маҳоратли футболчилар етишмаяпти деган эдингиз, иккинчи даврада бир неча тажрибали футболчиларни таркибга қўшиб олдингиз. Аммо қониқарсиз натижалар давом этмоқда, буларга нимани сабаб қилиб кўрсата оласиз?

- Регламент бўйича 5 нафар футболчини ўз сафимизга қўша олардик. Имкониятимиз борича йигитларни чақирдик. Тажрибалиларнинг катта қисмида шартнома бор. Бир иккин нафар тажрибалиларни жалб қила олдик, бироқ майдонда 11 нафар футболчи ўйнайди. Келаси баҳсларда юқори даража кўрсатиб, ғалаба қозонамиз деб ўйлаймиз.

- Лигада жон сақлаб қолиш учун имконият борми?

- Доимо имконият бўлади.

- Мухлисларга айтадиган сўзларингиз борми?

- Бундай оғир дамларда бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат. Имкони борича ҳаракат қиляпмиз. Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика