4 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?
05 мар 13:10
Янгиликлар
4 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?
Тошкентдаги "Олимпия" стадионида номинал мезбон "Навбаҳор" "Бухоро"ни қабул қилади. Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида 62 маротаба учрашишган. "Лочинлар" майдонида ўтган 31 та баҳснинг 24 тасида "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган, 3 та ўйинда дуранг, 4 та қарама-қаршиликда "Бухоро" ғалабаси қайд этилган.
"Кўҳна шаҳар" жамоаси охирги маротаба 2016 йил рақибини сафарда таслим қилган. Ўша учрашувда бош ҳакам Бахтиёр Намозов икки жамоадан икки нафардан футболчини четлатган. Якунда Агамуродов устозлик қилган "Бухоро" 2:1 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтган.
Суперлига-2016.
14.10.2016. 25-тур
Наманган. "Марказий" стадиони, 3110 томошабин
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов 8,4
Голлар: Дилшод Жабборов 35, Азиз Ибрагимов 51, Александр Мерзляков 89
"Навбаҳор": Александр Корнейчук, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Тохиржон Шамсиддинов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов (Мурод Тўйчибоев, 86), Илҳом Бойдедаев, Акром Бахритдинов, Аъзам Алиев, Жоржи Сангажиев (Шохжахон Аббосов, 90), Абдумалик Абдуллаев (Владислав Алексин, 74), Исломбек Исоқжонов
"Бухоро": Асилбек Амонов, Руслан Мельзитдинов, Шавкат Муллажонов, Азиз Ибрагимов, Баходир Пардаев, Саламат Қутибоев (Суҳроб Неъматов, 82), Александр Мерзляков, Жасур Ҳасанов (Максимилиан Фомин, 41), Алишер Саноев, Шавкат Саломов, Вадим Чемиртан (Санат Шихов, 78)
Огоҳлантиришлар: Азиз Ибрагимов 36, Максимилиан Фомин 71, Акром Бахритдинов 90+1
Четлатишлар: Қаҳрамон Махамаджонов 45+2, Дилшод Жабборов 45+2, Шавкат Муллажонов 45+2, Баходир Пардаев 45+2
Маълумот учун, бўлажак учрашув 19:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар