Улуғбек Бакаев: "Энди бор эътиборимизни лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга қаратамиз"

Administrator
2 авг 2023
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Насаф" – "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди


- Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлдингизлар бугун қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. “Насаф”  амалдаги кубок соҳиби ва юқори  мақсадларга эга бўлган жамоа. Қанотлардан яхши ҳаракатланади ва шу туфайли бугун бош билан 4-та гол ўтказиб юбордик. Мухлисларга бугунги ўйин ёқди деб ўйлайман. Кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатган ўз футболчиларимга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. “Насаф” жамоасини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаяман. 

- “Бухоро” жамосининг мақсадлари қандай? 

- Жамоамиз кубокда узоқроққа боришни мақсад қилган эди, энди бор эътиборимизни лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга қаратамиз.

- Иккинчи давра олдидан бир қатор янги футболчилар жамоага жалб қилинди, умуман олганда ўзингиз истаган барча футболчиларни олиб келдингизми? 

- Ёқ. Имкон қадар фойдаландик. 70% ўзим истаган йигитларни олиб келдим. Бу борада регламент ҳам бор эди. Асосан У-20 ўйинчиларини олиб келсин. Ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият берамиз. Насаф клубидан ҳам 2 нафар ёш ўйинчилар таклиф этилди 

- Турон билан ўйиндаги Бухородан бугун бутунлай бошқа жамоани кўрдик. Ўтган турдаги ўйиндан қандай хулосалар олинди? 

- Бухородаги ўйинда биз 15-дақиқадан 1 киши кам бўлиб ҳаракатландик. Аввалги учрашувда ҳам охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва бугун ҳам. Жамоамизда концентрация етишмаяпти, бу борада ҳам ишлар олиб борамиз


AdministratorМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати