UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Улуғбек Бакаев: "Насаф"га халқаро майдонда омад тилайман" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Насаф"га халқаро майдонда омад тилайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлим давомида вазиятларимиз кўпроқ бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳам гол киритишга имкониятимиз бор эди. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.

"Насаф" Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаларидан бири. Уларга Чемпионлар лигасида омад тилайман. Шунингдек, бугунги ғалаба билан ҳам табриклайман.

- Шоҳруз Норхоновнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди? Унинг ўйинидан қониқаяпсизми?

- Норхонов тажрибали ҳужумчи. Бугунги ўйин ўта оғир ўтди. У майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бундай ўйинлар катта жисмоний куч талаб этади. Шу боисдан ҳам уни алмаштириб, дам олишига имконият яратдик.

- Амалга оширган захираларингизга қандай изох берасиз?

- Биз ҳам албатта ғалабани ҳоҳлаймиз. Олдимизда жамоани Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Алмаштиришлар тактик услубларга асосан амалга оширилди. Айтиб ўтганимдек, бугун жуда оғир ўйин ўтказдик. Гарчи, натижа биз учун ёмон бўлса-да, умумий ўйин юзасидан йигитларнинг ҳаракатларидан қониқдим.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика