Ули Штилике: "Ўзбекистонга қарши ўйинда кимлар тушишини ҳозирча билмайман"

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2016
Жанубий Корея терма жамоаси устози Ули Штилике Канада билан ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Канадага қарши яхши ўйин ўтказдик. Қанотлар яхши ишлади. Ҳужумда яхши ҳаракат қилдик. Ҳозирча Ўзбекистонга қарши баҳсда ким ўйнашини билмайман. Якшанба кунидан бошлаб қайси футболчилар майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлайман", - дейди Штилике yonhapnews ахборот агентлигига.

Канада билан ўйинда Сон Хен Мин, Ки Сон Йон ва Ли Чон Йон каби футболчилар иштирок этишмади. Бу ўйиннинг биринчи бўлимида ҳимоячи Ким Ки Хи кичик жароҳат олди.

"Ўзбекистон билан ўйинда ким майдонга тушса ҳам ўз ишини бажаради. Биз баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дейди мураббий.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia