

"Охирги 15-20 дақиқада ўз хатоларимиз туфайли рақибга ўйинга қайтишига имкон яратиб бердик. Бунда ўйнаб бўлмайди.
"3:0 ҳисобида олдинда бораётган ўйинимиз биз учун жуда оғир баҳсга айланиб кетди. Иккита гол ўтказиб юбордик.
"Биринчи гол ўз хатоимиз туфайли ўтказиб юборилди, иккинчи гол эса огоҳлик қўнғироғи бўлди. Биринчи ўта муҳим ўйинни ютганимиздан хурсандман. Биз 70 эмас, 90 дақиқа давомида яхши ўйнашимиз керак", - дейди Ули Штилике ОФК расмий сайтига.



