Украина терма жамоаси собиқ мураббийи Михаил Фоменко вафот этди
Sherzod Nurmatov
29 апр 2024
Киевнинг "Динамо" клуби матбуот хизмати Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Михаил Фоменко 76 ёшида оламдан ўтганини хабар қилди.
Фоменко футболчилик фаолияти давомида "Спартак" (Суми), "Заря" Луганск ва Киевнинг "Динамо" жамоаларида ўйнаган. СССР терма жамоаси сафида 24 та ўйин ўтказган.
Михаил Фоменко 2012 йилдан 2016 йилгача Украина терма жамоасини бошқарган.