Украина президенти Шевченкога давлат мукофотини топширди
24 авг 2021 21:16
Янгиликлар
Украина президенти Шевченкога давлат мукофотини топширди
Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко 5-даражали "донишманд Ярослав" ордени билан тақдирланди.
44 ёшли мутахассисга давлат мукофотини мамлакат президенти Владимир Зеленский топширди.

Орден давлат қурилишидаги иштирок, Украинанинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт, фан, таълим, маданият, санъат, соғлиқни сақлашни ривожлантириш, хайрия, гуманистик ва ижтимоий ишлардаги фаоллик учун берилади.
Шевченко бошчилигида Украина жамоаси ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионатининг чорак финалига чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар