Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди"
25 сен 2024 00:30
Янгиликлар
Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди"
"Нидерландия жуда яхши жамоа. Учрашув қийин ўтди. Аммо шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, сабаби улар матонат кўрсатишди, таслим бўлмади ва охиригача курашди. Бу биз учун жуда муҳим жараён ҳисобланади.
Шукрки, барча режаларимиз амалга ошмоқда. Мана исбот, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Энди кейинги рақибга қарши тайёргарлик кўрамиз.
Кейинги рақибимизни эртага билиб оламиз ва ғалаба қозонган жамоага қарши тайёрланамиз. Испания — Венесуэла жуфтлигида фаворитни айта олмайман, чунки фаворитлар ҳар доим ғолиб чиқавермайди. Шундай экан, қайси жамоа устун келса, ўша жамоага қарши шайланамиз.
Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлови биз учун жуда муҳим, улар бизга мотивация беради", деди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар