Уго Санчес: "Ван Бастеннинг 3та "Олтин тўпи"дан битта ёки иккитаси меники бўлиши керак эди"
13 янв 2016 14:47
Янгиликлар
Уго Санчес: "Ван Бастеннинг 3та "Олтин тўпи"дан битта ёки иккитаси меники бўлиши керак эди"
"Реал" ва Мексика терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уго Санчес Марко ван Бастеннинг "Олтин тўпи" унга тегишли эканлигини айтди.
"Фикримча, ван Бастеннинг 3 та "Олтин тўпи"дан битта ёки иккитаси меники бўлиши керак эди, аммо мен ва Диего Марадона бу совринни қўлга кирита олмас эдик" - дейди Санчес.
"Олтин тўп" соврини 1956 йилдан 2009 йилгача Европанинг энг яхши футболчисига топширилган. Аввалига европалик журналистлар Европа клубларида тўп тепадиган европалик футболчиларга овоз бериши керак эди. 1995 йилдан қоидалар ўзгарди ва совринни Европа клубида ўйнайдиган ҳар қандай мамлакат футболчиси олиши мумкин эди. 2010 йилдан бошлаб "Олтин тўп" ва "ФИФА йил футболчиси" соврини бирлаштирилди.
Фикрлар