Уго Санчес "Реал" олиб келиши керак бўлган футболчини айтди
28 дек 2019 20:42
Янгиликлар
Уго Санчес "Реал" олиб келиши керак бўлган футболчини айтди
"Реал"нинг собиқ футболчиси Уго Санчеснинг айтишига кўра, клуб "Тоттенхэм"дан Харри Кейнни сотиб олиши керак.
"Реал"га 9-рақам учун икки нафар футболчи керак. Кейннинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Уни ҳаттоки 200 миллион еврога ҳам сотиб олган бўлардим. Роналду ҳам қиммат, аммо у "Реал"га нималар бериб кетганини изоҳлаш шарт эмас.
Йович ҳам яхши ҳужумчи, аммо "Реал"га дуёнинг энг кучли ҳужумчилари керак. Харри эса шундайлардан бири.
Футболда энг қийин ишлардан бири - гол уриш. 6-7 нафар футболчини 300 миллион еврога сотиб олиш мумкин, аммо уларнинг гол уриб кетишига кафолат бериб бўлмайди. Шу боисдан Кейн учун 200 миллион берардим.
Кейнни Мбаппе билан тенглаштириш хато. Харри - Роналдунинг ўринбосари. Мбаппе ёки Неймар эса умуман бошқа типдаги футболчилар", - деди Санчес.
Фикрлар