Уго Льорис: "Кейннинг қайтиши "Тоттенхэм" учун жуда муҳим"

Tolibjon Qosimov
22 ноя 2016, 10:32
"Тоттенхэм" сардори Уго Льорис ҳужумчи Харри Кейннинг сафга қайтиши муҳим омил эканлигини айтиб ўтди.
Англия терма жамоаси ҳужумчиси дам олиш куни учрашув охирларида иккита тўп киритди ва "шпорлар"га "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди (3:2).

"Кейннинг қайтиши биз учун жуда ҳам муҳим, у кўп фойда келтиради. "Арсенал" ва "Вест Хэм" билан ўйинларда у қандай муҳим рол ўйнашини кўрдик. Умид қилмаманки, "Монако" билан учрашувда ҳам у ўзини кўрсата олади", - дея француз дарвозабонининг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com