UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  1 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  16 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  9

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит" Янгиликлар

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит"

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни Англия термасининг Италияга қарши кечадиган Евро-2020 финали олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рунининг фикрича, англияликлар ўзларининг асосий устунлиги – тезликдан фойдаланишлари керак. Айниқса, Италия терма жамоасининг марказий ҳимоячилари жуфтлигининг ёшини биргаликда ҳисоблаганда, тахминан 70 ёш бўлса. 

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Англияда етарлича маҳорат бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ҳаммаси жойида. 

Фақат мен уларни ўйинни секинлаштиришга уринадиган Италиянинг қармоқларига тушмасликлари бўйича огоҳлантирган бўлардим.

Гаретнинг ўрнида бўлганимда, футболчиларга тўп билан тезкор муомала қилишларини, юқори темпни сақлаб, италияликларни чарчатиш кераклигини айтардим.

2014 йилда Уругвай бизни шундай ўйнашга мажбур қилиб, чарчатган, аммо ҳозирги Англия терма жамоаси кўпроқ кўча характерига эга.

Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини — ажойиб футболчилар, аммо энг тезкор эмас. Ишонаманки, Гарет ва Стив Холанд Альваро Моратанинг ярим финалда Италияга урган голини эслашади. Ўша гол кўрсатдики, агар сиз тез ҳаракат қилсангиз, ушбу ажойиб марказий ҳимоячиларни ноқулай ҳолатга келтириш мумкин. 

"Агар Англия Рахим Стерлингни қулай вазиятга чиқара олса, Харри Кейн ва бошқа футболчилар ўз позицияларида тезкорликни намойиш этишса, Кьеллини ва Бонуччига осон бўлмайди", – деди Руни.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика