УЕФАнинг бир қатор аъзолари Россиянинг халқаро мусобақаларга қайтишига кескин қарши чиқди

10 июл 2026, 21:15
Европа футбол ассоциациялари Россия терма жамоалари ва клубларининг УЕФА мусобақаларига қайтишига ҳали ҳам кескин қарши экани маълум қилинди.

Бу ҳақда Sport24 хабар бермоқда. Манбага кўра, Англия, Франция, Германия, Польша, Украина, Швеция, Норвегия, Финляндия, Дания, Нидерландия, Бельгия, Шотландия, Уэльс, Ирландия, Исландия, Лихтенштейн, Руминия ҳамда Болтиқбўйи давлатлари футбол федерациялари Россия иштирокида расмий ўйинлар ўтказиш имкониятини ҳозирча кўриб чиқишга тайёр эмас.

Маълум қилинишича, айнан ушбу федерацияларнинг қатъий позицияси Россия футболининг Европа мусобақаларига қайтиши йўлидаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоалари ва клублари 2022 йилдан буён ФИФА ва УЕФА мусобақаларидан четлатилган. Шу вақтдан бери улар халқаро расмий турнирларда иштирок этмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport24