УЕФА Носир Ғаним Ал Ҳелайфи ва Леонардога нисбатан интизомий иш очди

Narzulla Saydullayev
10 мар 2022
ПСЖ ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб баҳсида "Реал Мадрид"га (3:1) мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.

Ўйиндан сўнг ПСЖ президенти Носир Ғаним Ал Ҳелайфи жазавага тушиб, ҳакамлар хонасига бостириб киришга уринган. Ал Ҳелайфи ён ҳакамларидан бирининг байроқчасини ҳам синдирган. Ўйин бош ҳаками ушбу ҳаракатларни ўз қайдномасида расман қайд этган.

Бугун УЕФА ташкилоти ушбу ҳолат бўйича, Носир Ғаним Ал Ҳелайфи ва Леонардога нисбатан интизомий иш очди. ПСЖ президенти ва спорт директори тез орада жазоланиши мумкин. 

Шуни таъкидлаш жоизки, парижликлар наздида "Реал Мадрид"нинг биринчи голида Доннаруммага нисбатан қўполлик ишлатилган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: L’Équipe