УЕФА мухлислари сиёсий баннер кўтаргани сабабли термани жазолади
23 сен 2023 14:54
Янгиликлар
УЕФА мухлислари сиёсий баннер кўтаргани сабабли термани жазолади
Европа чемпионати саралаши доирасидаги сиёсий ҳолат сабабли Руминия термаси жазоланди.
12 сентябрь куни Руминия - Косово учрашуви вақтида мезбон терма мухлислари рақиблари мадхияси вақтида ҳуштак чалиб туришди. Шунингдек, "Косово - бу Сербия" деб ёзилган баннерлар кўтарилди. Ушбу ҳолатни баҳснинг танаффусида тўғрилашга ҳаракат қилишди ва танаффус 50 дақиқага чўзилиб кетди.
Гап шундаки, Косово 2008 йилда мустақилликни қўлга киритган бўлса-да, буни Руминия тан олмаган.
Орадан икки ҳафта ўтиб, УЕФА ушбу ҳолат борасида ўз қарорини чиқарди. Унга кўра, Руминия ФФ 40 минг евро миқдорида жаримага тортилди ва Андоррага қарши ўйин мухлисларсиз ўтадиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар