UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1

Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор

8 май куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи старт олиши режалаштирилган.

Миллий жамоа 5 май санасидан эътибор йиғинга киришишидан келиб чиқиб, мусобақанинг гуруҳ босқичида термага жалб этилган футболчилар иштирок этмайди. Ўз навбатида, Лига гуруҳ босқичига қуръа ташлашда иштирокчи клубларни саватларга ажратади. 

Суперлига ва Про лиганинг жами 29 клуби иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди. Қолган уч йўлланма учун эса 16 жамоа ўзаро кураш олиб боради. Шуларнинг 15 таси Биринчи лига қатнашчиси бўлса, FC Sonyc X ҳаваскорлар жамоаси ҳам мусобақада иштирок этиш истагини билдирган. 

Жорий мавсумдан эътиборан Биринчи лига қатнашчилари сафига қўшилган "Тошкент ФА", "Самарқанд ФА", "Баркамол", "Ҳавоқанд", "Гулистон", "Азур", "Шердор" ва улар қаторида FC Sonyc X жамоалари саралашнинг I босқичида ўзаро тўрт жуфтлик ҳосил қилади ва уларнинг ғолиблари кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади. 

"Тошкент ВФА", "Жиззах ФА", "Навоий ФА", "Қорақалпоғистон ФА", "Аҳмедов", "Локомотив БФК", "Оқ-тепа", "Дўстлик" каби ўтган мавсумда ҳам Биринчи лигада тўп тепган клублар ўз юришини II босқичдан бошлайди. Улар қаторига I босқичнинг тўрт ғолиби қўшилади ва натижада умумий 12 иштирокчи олти жуфтлик ҳосил қилади. Ғолиблар ҳал қилувчи босқичга йўлланма олади. 

III саралаш босқичида 6 иштирокчи уч жуфтлик ҳосил қилади. Мазкур беллашувларда зафар қучган клублар Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Саралаш босқичига 10 март куни қуръа ташланади. Ўйинлар 20 март санасидан эътиборан старт олади. Барча беллашувларга "Аҳмедов" футбол мактаби майдони мезбонлик қилади.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

   
09 мар 17:45:03
PFK HAQIQAT
Super va pro ligada 30 ta klub bir edi, guruxdan qoʻshiladigan jamoalar soni 29, qaysi klub qolib ketyabdi ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика