

Молиялаштириш УЕФА жамғармаси томонидан таклиф қилинган уч томонлама стратегиянинг бир қисми бўлиб, бу жараён яқин ҳафталарда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, инқирозли вазиятларда даромад захирасини яратиш ва молиявий фейр-плей бўйича янги қоидаларни жорий этиш назарда тутилган. Клублар қарз олишнинг паст ставкалари бўйича жамғармадан маблағ олиши ва узоқ вақт давомида мавжуд қарзни узиш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган.



