

"Биз КОНМEБОЛ билан учрашув ўтказдик, 2024 йилдан уларнинг терма жамоалари Миллатлар лигасига қўшилади. Биз ҳали ҳам формат устида ишлаяпмиз, чунки терма жамоаларнинг тақвими чекланган", — деди Бонек.
УЕФА вице-президентининг сўзларига кўра, Жанубий Американинг кучли олтита жамоаси 2024 йилда Миллатлар лигасининг "А" гуруҳида иштирок этади. "Б" гуруҳида яна тўртта жамоа қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг навбатдаги мавсуми Жанубий Америка жамоаларисиз ўтади. Аввалги иккита мусобақада Португалия ва Франция терма жамоалари ғолиб бўлишган.



