УЕФА ижро қўмитаси агар футболчи мия чайқалишига учраса, ҳакамларга 3 дақиқалик танаффус қилишга рухсат берди.
Футболчи жароҳат олганда унинг ўзи илтимос қилса ёки мураббий сўраса арбитр ўйинни бир неча дақиқага тўхтатиш ҳуқуқига эга. Жабрланувчи шифокор кўригидан сўнг, ҳакам рухсат берсагина майдонга қайтиши мумкин.